Илмий лойиҳалар маълумотларини бошқариш

Илмий лойиҳани қўшиш

Илмий лойиҳани қўшиш тизимнинг Ilmiy faoliyat / Ilmiy loyihalar менюси орқали амалга оширилади.

1-расм. Илмий лойиҳани қўшиш

Илмий лойиҳани қўшиш учун +Loyiha qo’shish тугмасини танланг ва лойиҳа тўғрисидаги маълумотларни қуйидагича киритинг:

  • Nomi майдонига илмий лойиҳа номини киритинг;
  • Loyiha raqami майдонига лойиҳа рақамини киритинг;
  • Kafedra / Bolim майдонидан кафедрани танланг;
  • Loyiha turi майдонидан лойиҳа турини танланг;
  • Toifa майдонидан лойиҳа тоифасини танланг;
  • Valyuta майдонидан лойиҳанинг молиявий валюта турини танланг;
  • Kontrakt raqami майдонига шартнома рақамини киритинг;
  • Kontrakt sanasi майдонига шартнома санасини киритинг;
  • Boshlanish sanasi майдонидан лойиҳанинг бошланиш санасини танланг;
  • Tugash sanasi майдонидан лойиҳанинг тугаш санасини танланг.

Барча маълумотлар шакллантирилгандан сўнг Saqlash тугмасини танланг. Натижада илмий лойиҳа қўшилади (2-расм.)

2-расм. Илмий лойиҳани қўшиш

Илмий лойиҳалар рўйхатини кўриш учун тизимнинг Ilmiy faoliyat / Ilmiy loyihalar менюсини танланг (3-расм).

3-расм. Илмий лойиҳалар рўйхати

Юқорида кўрсатилган кетма-кетлик асосида барча илмий лойиҳаларни киритиш  мумкин.

Илмий лойиҳани таҳрирлаш

Илмий лойиҳани таҳрирлаш учун тизимнинг Ilmiy faoliyat / Ilmiy loyihalar менюсини танлаш орқали илмий лойиҳалар рўйхатига ўтинг (3-расм). Илмий лойиҳалар рўйхатидан илмий лойиҳани танлаш орқали илмий лойиҳа тўғрисидаги маълумотни кўриш ойнасига ўтинг (4-расм).

4-расм. Илмий лойиҳа тўғрисидаги маълумот

O'zgartirish тугмасини танлаш орқали илмий лойиҳаларни таҳрирлаш ойнасига ўтинг (2-расм). Таҳрирлаш ойнасидан бирор бир таҳрирлашни амалга оширинг ва Saqlash тугмасини танланг.

Илмий лойиҳани ўчириш

Илмий лойиҳани ўчириш учун илмий лойиҳалар рўйхатидан илмий лойиҳани танлаш орқали таҳрирлаш ойнасига ўтинг (2-расм). Таҳрирлаш ойнасидан O‘chirish тугмасини босинг.

 

Лойиҳанинг ижрочилари ва молиявий маълумотларини бошқариш

Лойиҳанинг ижрочилари ва молиявий маълумотларини киритиш

Лойиҳанинг ижрочилари ва молиявий маълумотларини шакллантириш учун тизимнинг Ilmiy faoliyat / Ilmiy loyihalar менюсини танлаш орқали илмий лойиҳалар рўйхатига ўтинг (3-расм). Илмий лойиҳалар рўйхатидан илмий лойиҳани танланг, натижада қуйидагича ойна пайдо бўлади (5-расм).

5-расм. Лойиҳа маълумотларини киритиш ойнаси

Лойиҳанинг молиявий маълумотларини қўшиш учун ойнанинг ўнг томонида жойлашган Moliyaviy ma’lumotlar қисмидан +Loyihani to‘ldirish  тугмасини танланг. Натижада лойиҳанинг молиявий маълумотларини тўлдириш ойнаси пайдо бўлади (6-расм).

Молиявий маълумотларни тўлдириш ойнасида:

  • Hisobot yili майдонидан йилни танланг;
  • Budjet майдонига лойиҳа бюджетини киритинг;
  • Ijrochilar soni майдонига ижрочилар сонини киритинг.

Saqlash  тугмасини танлаш орқали маълумотларни сақланг (6-расм).

6-расм. Лойиҳанинг молиявий маълумотини киритиш.

Юқорида кўрсатилган кетма-кетлик асосида лойиҳаларнинг молиявий маълумотларини киритинг.

Лойиҳанинг молиявий маълумотини таҳрирлаш

Лойиҳанинг молиявий маълумотини таҳрирлаш учун 6-расмда келтирилган лойиҳанинг молиявий маълумотини таҳрирлаш ойнасидан бирор бир таҳрирлашни амалга оширинг ва Saqlash тумасини танланг.

Лойиҳанинг молиявий маълумотни ўчириш

Лойиҳанинг молиявий маълумотини ўчириш учун 6-расмда келтирилган лойиҳанинг молиявий маълумотини таҳрирлаш ойнасидан O‘chirish тумасини танланг.

Лойиҳа ижрочиларини киритиш

Лойиҳа ижрочиларини киритиш учун тизимнинг Ilmiy faoliyat / Ilmiy loyihalar менюсини танлаш орқали илмий лойиҳалар рўйхатига ўтинг (3-расм). Илмий лойиҳалар рўйхатидан илмий лойиҳани танлаш орқали илмий лойиҳа тўғрисидаги маълумотни кўриш ойнасига ўтинг (4-расм). Лойиҳа тўғрисидаги маълумот ойнасидан +Ijrochi qoshish тугмасини танланг. Натижада лойиҳа ижрочиларини қўшиш ойнаси пайдо бўлади (7-расм).

7-расм. Лойиҳа ижрочиларини қўшиш ойнаси

Лойиҳа ижрочиларини шакллантиришда қуйидаги маълумотларни киритинг:

  • Ijrochi turi: ижрочи турини танланг масалан;
  • Ijrochi F.I.SH: ижрочи Ф.И.Шни танланг масалан;
  • Ijrochi toifasi: ижрочи тоифасини танланг;
  • boshlanish sanasi: бошланиш санасини танланг масалан;
  • Tugash sanasi: тугаш санаси танланг масалан;

Saqlash тугмасини танланг. Натижада экранда қуйидагича ойна пайдо бўлади (8-расм).

8-расм. Лойиҳа ижрочиларини киритиш ойнаси

Ижрочиларни киритишда ижрочилар тоифаси муҳим рол ўйнайди. Агар ижрочи иш фаолиятини жорий ОТМда олиб борса Ijrochi turi майдонидан  ўқитувчи, тадқиқотчи ёки талаба каби тури танлади. Сўнгра ijrochining F.I.Sh майдони актив ҳолатга келади ва рўйхатдан зарур ижрочи танланади. Агар ижрочи ОТМ миқёсида эмас, бошқа жойдан бўлса  Ijrochi turi майдонидан  Boshqa деган турини танлаш керак. Шунда ijrochining F.I.Sh майдони блок ҳолатида бўлади, Tashqi ijrochi майдони эса актив ҳолатда бўлади. Ташқи ижрочининг Ф.И.Ш. Tashqi ijrochi майдонига киритилади.

Лойиҳа ҳақида тўлиқ маълумотларни кўриш учун тизимнинг Ilmiy faoliyat / Ilmiy loyihalar менюсини танланг (3-расм). Лойиҳалар рўйхатидан лойиҳани танлаш орқали лойиҳа тўғрисидаги маълумотни кўриш ойнасига ўтинг (9-расм).

9-расм. Лойиҳа тўғрисида маълумот

Юқорида кўрсатилган кетма-кетлик асосида лойиҳаларни киритиш ва лойиҳанинг молиявий маълумотлари ҳамда ижрочилар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириб олиш мумкин.

Лойиҳа ижрочиларини таҳрирлаш

Лойиҳа ижрочиларини таҳрирлаш учун 8-расмда келтирилан лойиҳа ижрочиларини таҳрирлаш ойнасидан бирор бир таҳрирлашни амалга оширинг ва Saqlash тумасини танланг.

Лойиҳа ижрочиларини ўчириш

Лойиҳа ижрочиларини ўчириш учун 8-расмда келтирилган лойиҳанинг молиявий маълумотни таҳрирлаш ойнасидан O‘chirish тумасини танланг.