ДАК рўйхати ва аъзолари маълумотларини бошқариш
ДАК яратиш
ДАКни шакллантириш тизимнинг Akademik arxiv / DAK ro’yxati менюси орқали амалга оширилади (1-расм).
1-расм. ДАК рўйхати
ДАКни шакллантириш учун +Yaratish тугмасини танланг. Натижада ДАКни яратиш ойнаси пайдо бўлади (2-расм). ДАКни яратиш ойнасидаги маълумотларни қуйидагича шакллантиринг:
- Fakultet: факультет номи автоматик тарзда чиқади;
- Kafedra / Bo‘lim: кафедра номи автоматик тарзда чиқади;
- Ta’lim turi майдонидан таълим турини танланг;
- Mutaxassislik майдонидан тегишли мутахассисликни танланг;
- O‘quv yili майдонидан жорий ўқув йилини танланг;
- Turi майдонидан ДАК турини танланг, масалан Himoya
- Nomi майдонига яратилаётган ДАК номини киритинг;
Saqlash тугмасини танлаш орқали маълумотларни сақланг (2-расм).
2-расм. ДАК яратиш
Яратилган ДАКлар рўйхатини кўриш тизимнинг Akademik arxiv / DAK ro’yxati менюси орқали амалга оширилади (3-расм).
3-расм. ДАКлар рўйхати
Юқоридаги кетма-кетлик асосида ДАКлар шакллантириб олинади.
ДАКларни таҳрирлаш
Яратилган ДАКларни таҳрирлаш учун тизимнинг Akademik arxiv / DAK ro’yxati менюсини танланг. Натижада ДАКлар рўйхати ойнаси очилади (3-расм). ДАКлар рўйхатидан ДАКни танлаш орқали таҳрирлаш ойнасига ўтинг (2-расм). Таҳрирлаш ойнасидан бирор бир таҳрирлашни амалга оширинг ва Saqlash тугмасини танланг.
ДАКларни ўчириш
ДАКлар рўйхати ойнасидан (3-расм) ДАКни танлаш орқали таҳрирлаш ойнасига ўтинг (2-расм). ДАКни ўчириш учун таҳрирлаш ойнасидан O‘chirish тугмасини босинг.
Муҳим! Агар тизимда ДАКка боғланган маълумотлар шаклланган бўлса у холда тизим ДАКни ўчиришга рухсат бермайди. Бундай ҳолларда ДАКни ўчириш учун дастлаб унга боғланган маълумотларни ўчириш зарур.
ДАК аъзосини яратиш
ДАК аъзоларини яратиш тизимнинг Akademik arxiv / DAK ro’yxati менюси орқали амалга оширилади (4-расм).
4-расм. ДАКлар рўйхати
ДАК аъзоларини шакллантириш учун ДАКлар рўйхати ойнасидан A’zolar тугмасини босинг. Натижада ДАК аъзоларини бошқариш ойнаси очилади (5-расм). ДАК аъзоларини бошқариш ойнасида қуйидагича маълумотларни шакллантиринг:
- Fakultet майдони жорий факультет танланган;
- DAK майдонидан ДАКни таналанг;
- Ijrochi F.I.Sh. майдонига ижрочини киритинг;
- Ish joyi майдонига ижрочининг иш жойини киритинг;
- Lavozim майдонига ижрочининг лавозимини киритинг;
- Rol майдонига ижрочининг ролини киритинг.
Saqlash тугмасини танлаш орқали маълумотларни сақланг (5-расм).
5-расм. ДАК аъзоларини яратиш
ДАК аъзосини яратиш кетма-кетлиги асосида ДАКнинг барча аъзоларини яратиб олинг.
ДАК аъзосини таҳрирлаш
ДАК аъзосини таҳрирлаш тизимнинг Akademik arxiv / DAK ro’yxati менюси орқали амалга ошрилади (4-расм). ДАКлар рўйхати ойнасидан A’zolar тугмасини босиш орқали ДАК аъзоларини бошқариш ойнасига ўтинг (5-расм). ДАК аъзоларини бошқариш ойнасидан ижрочини танланг. Натижада ижрочининг маълумотлари таҳрирлаш ойнасига юкланади (5-расм). Таҳрирлаш ойнасидан бирор бир таҳрирлашни амалга оширинг ва Saqlash тугмасини танланг.
ДАК аъзолсини ўчириш
ДАК аъзосини ўчириш учун ДАКлар рўйхати ойнасидан (4-расм) A’zolar тугмасини босиш орқали ДАК аъзоларини бошқариш ойнасига ўтинг (5-расм). ДАК аъзоларини бошқариш ойнасидан ижрочини танланг. Натижада ижрочининг маълумотлари таҳрирлаш ойнасига юкланади (5-расм). Таҳрирлаш ойнасидан O‘chirish тугмасиш орқали ижрочи маълумотини ўчиринг.