Шартнома тури маълумотларини бошқариш
Шартнома тури маълумотларини киритиш
Шартнома тури маълумотларини шакллантириш тизимнинг Moliyaviy faoliyat / Shartnoma turi менюси орқали амалга оширилади(1-расм).
1-расм. Шартнома тури маълумотларини шакллантириш
Шартнома тури маълумотларини қуйидагича шакллантиринг:
- Shartnoma turi майдонидан шартнома турини танланг;
- Koeffitsient майдонига шартнома коэффицентини киритинг.
Saqlash тугмасини танлаш орқали маълумотларни сақланг (2-расм).
2-расм. Шартнома тури маълумотларини шакллантириш
Шартнома тури маълумотларини таҳрирлаш
Шартнома тури маълумотларини таҳрирлаш учун шартномалар тури рўйхатига ўтинг (2-расм). Рўйхатдан тегишли шартнома турини танланг. Натижада шартнома тури маълумотлари таҳрирлаш майдонларига юкланади. Таҳрирлаш ойнасидан бирор бир таҳрирлашни амалга оширинг ва Saqlash тугмасини танланг (2-расм).
Шартнома тури маълумотларини ўчириш
Шартнома тури маълумотларини ўчириш учун таҳрирлаш ойнасидан O‘chirish тугмасини танланг (2-расм).
Муҳим! Агар тизимда шартнома тури маълумотларига боғланган маълумотлар шаклланган бўлса у холда тизим шартнома тури маълумотларини ўчиришга рухсат бермайди.