Бино маълумотларини бошқариш
Бино яратиш
Бино яратиш тизимнинг Infrastruktura/Bino менюси орқали амалга оширилади (1-расм).
1-расм. Бино яратиш
Бинолар тўғрисидаги маълумотларни қуйидагича шакллантиринг.
- Nomi майдонига бино номининг киритинг;
- Shahar майдонига ОТМ манзилини киритинг;
Saqlash тугмаси танлаш орқали маълумотларни сақланг (2-расм).
2-расм. Бино маълумотларини шакллантириш
Яратилган бинолар рўйхатини кўриш тизимнинг Infrastruktura/Bino менюси орқали амалга оширилади (3-расм).
3-расм. Бинолар рўйхати
Юқорида келтирилган кетма-кетлик асосида ОТМнинг барча биноларини яратиб олинг.
Бино маълумотини таҳрирлаш
Бино маълумотларини таҳрирлаш учун тизимнинг Infrastruktura/Bino менюси танлаш орқали бинолар рўйхатига ўтинг (3-расм). Бинолар рўйхатидан бинони танлаш орқали бинонинг таҳрирлаш ойнасини очинг (2-расм). Таҳрирлаш ойнасидан таҳрирлаш ишини бажаринг ва Saqlash тугмасини танлаш орқали маълумотни сақланг
Бино маълумотини ўчириш
Бино маълумотларини ўчириш учун тизимнинг Infrastruktura/Bino менюси танлаш орқали бинолар рўйхатига ўтинг (3-расм). Бинолар рўйхатидан бинони танлаш орқали бинонинг таҳрирлаш ойнасини очинг (2-расм). Таҳрирлаш ойнасидан O‘chirish тугмасини танлаш орқали бино тўғрисидаги маълумотни ўчиринг.
Эслатма. Агар тизимда бинога боғланган маълумотлар шаклланган бўлса у холда тизим бинони ўчиришга рухсат бермайди. Бундай ҳолларда бинони ўчириш учун дастлаб унга боғланган маълумотларни ўчириш зарур.