Имтиҳон маълумотларини бошқариш
Имтиҳонлар яратиш
Имтиҳон яратиш тизимнинг O’quv jarayoni / Imtihonlar ro’yxati менюси орқали амалга оширилади (1-расм).
1-расм. Имтиҳон яратиш
Имтиҳон яратиш учун +Imtihon yaratish тугмасини танланг. Натижада имтиҳон маълумотларини шакллантириш ойнаси пайдо бўлади (2-расм).
2-расм. Имтиҳон параметрларини яратиш
Имтиҳон маълумотларини қуйидагича шакллантиринг:
- Nomi майдонига имтиҳон номини киритинг;
- Izoh майдонига имтиҳон бўйича изоҳларни киритинг;
- O‘quv jarayoni майдонидан ўқув режани танланг;
- Fanlar майдонидан фанни танланг;
- Nazorat turi майдонидан назорат турини танланг;
- Faol майдони 2 хил кўринишдаги қийматни кўрсатади. Биринчиси бу Yo’q иккинчиси эса Ушбу майдондан бошланғич жараёнларда Yo’q танланади, сабаби имтиҳон параметрларига ўзгартиришлар киритишга ушбу статус рухсат беради. Имтиҳон параметрларининг барчаси шакллантирилгандан сўнг HA статусини танлаш керак;
- Boshlanish майдонидан имтиҳон бошланиш вақтини танланг;
- Tugash майдонидан имтиҳон тугаш вақтини танланг;
- Vaqti (daqiqa) майдонига имтиҳонга жавоб бериш вақтини киритинг;
- Ball майдонига ҳар бир савол учун ажратилган бални киритинг;
- Urinishlar сони майдонига имтиҳонда неччи марта қатнашиш сонини киритинг;
- Savollar soni майдонига саволлар сонини киритинг;
- Tasodifiy майдонидан Ha ни танланг;
Барча параметрлар шакллантириб бўлингандан сўнг Saqlash тугмасини танлаш орқали имтиҳон параметрлари сақланади (2-расм).
2-расм. Имтиҳон параметрларини шакллантириш
Имтиҳон параметрларини ойнасидан Savollar(0) тугмасини танлаш орқали имтихон саволлари ойнасига ўтинг (3-расм).
3-расм. Имтиҳон саволларини шакллантириш
Саволларни шакллантириш учун +Kiritish тугмасини танланг (4-расм).
4-расм. Саволларни киритиш
Имтиҳон саволларини шакллантириш майдонига саволларни шаблонга мос равишда киритинг ва Ko’rish тугмасини танланг (5-расм).
5-расм. Саволларни киртиш ойнаси
Барча саволлар киритилгандан сўнг Saqlash тугмасини танлаш орқали тест саволларини сақланг (6-расм).
6-расм. Имтиҳон саволлар рўйхати
Имтиҳон саволларини таҳрирлаш
Имтиҳон саволларини таҳрирлаш учун 6-расмда келтирилган саволлар рўйхатидан саволни танлаш орқали таҳрирлаш ойнасига ўтинг (7-расм).
7-расм. Тестни таҳрирлаш
Тестни таҳрирлаш ойнасида тест саволларига қуйида келтирилган бир қатор ўзгартиришлар киритиш имконияти яратилган:
- Ёзувлар стилини ўзгартириш
- Индекслар киритиш
- Линк қўйиш
- Расмлар қўшиш
- Махсус символлардан фойдаланиш
Ушбу амалларни бажаришда 7-расмда келтирилган саволларни таҳрирлаш панелидан фойдаланиш орқали амалга оширилади.
Саволларга формула ёки белгиларни киритиш учун саволларни таҳрирлаш ойнасида жойлашган символлар панелидан фойдаланинг (8-расм).
8-расм. Символлар киритиш ойнаси
Символлар панели орқали савол ва жавобларни стилини ўзгатириш, саволларга расмлар ва линкларни ҳам қўшиш мумкин. Агар саволда формулалар бўлса, формулани расм кўриниш киритиш тавсия этилади.
Яратилган саволларни экспорт қилиш учун 6-расмда келтирилган ойнадан Eksport тугмасини танлаш керак (9-расм).
9-расм. Саволларни кўчириш
Саволларни кўчириш ойнасидан Ок тугмасини босилса саволлар блокнот файлига кўчирилади.
Талабаларни имтиҳонга бириктириш
Имтиҳон яратиш тизимнинг O’quv jarayoni / Imtihonlar ro’yxati менюси орқали амалга оширилади (1-расм).
Имтиҳонлар рўйхатидан имтиҳонни танлаш орқали имтиҳон параметрлари ойнасига ўтинг (10-расм)
10-расм. Имтиҳон параметрлари ойнаси
Талабаларни имтиҳонга қатнашиши учун имтиҳон параметрлари ойнасидан +Guruh qo’shish тугмасини танлаш орқали гуруҳни танлаш ойнасига ўтинг (11-расм).
11-расм. Гуруҳни қўшиш ойнаси.
Гуруҳни қўшиш ойнасидан гуруҳларни танланг ва Qo’shish тугмасини танланг. Гуруҳ қўшилгандан сўнг тизим ойнасининг остки қисмида гуруҳлар рўйхати шаклланади (12-расм).
12-расм. Гуруҳлар рўйхатини
Гуруҳлар рўйхатида гуруҳлар кўпайиб имтиҳон вақти турлича бўлганда гуруҳларнинг имтиҳон вақтини ўзгартиш учун гуруҳлар рўйхати ойнасидан Boshlanish vaqti ва Tugash vaqti устунидан вақтларни ўзгартиринг. Шу усулда ихтиёрий гуруҳни имтиҳон вақтини белгилаш мумкин (13-расм).
13-расм. Имтиҳонга қатнашадиган гуруҳларни вақтини созлаш
Имтихон натижасини кўриш
Имтиҳон ташкил этилгандан сўнг талаба кабинетида имтиҳон топшириш тугмасини пайдо бўлади. Талаба белгиланган вақтда имтиҳон топширади. Натижалар эса талаба кабинети ва имтиҳон яратилган ролда кўринади. Натижаларни кўриш учун O’quv jarayoni / Imtihonlar ro’yxati менюсини танланг (14-расм).
14-расм. Имтиҳонлар рўйхати ойнаси
Имтиҳон натижасини олиш учун имтиҳонлар рўйхати ойнасидан фанни танлаш орқали фаннинг имтиҳон маълумотлари ойнасига ўтинг (15-расм).
15-расм. Фаннинг имтиҳон маълумотлари
Имтиҳон натижани кўриш учун имтиҳон маълумотлари ойнасидан Natija тугмасини танланг (16-расм).
16-расм. Талабанинг имтиҳон балини кўриш ойнаси
Талабанинг саволларга берган жавобларини кўриш учун имтиҳон балини кўриш ойнасидан талабани танланг. Натижада талабанинг жавобларини кўриш мумкин (17-расм).
17-расм. Талабанинг жавобларини кўриш ойнаси.
Имтиҳонни ташкиллаштириш ўқитувчи, деканат ва ўқув бўлими профили томонидан амалга ошириш мумкин. Имтиҳон баллари тўғридан тўғри баҳолаш қайдномасининг Якуний назорат устунига бориб тушади. Шу тариқа якуний назорат ведомости талабалар имтиҳон топширгандан сўнг автоматик тарзда шаклланади. Имтиҳонни яратишда назорат турини танлаш икки хил кўринишда бўлади. Биринчиси Якуний назорат, иккинчими Умумий назорат. Умумий назоратда баҳолар алоҳида ведомостга бориб тушади.
Имтиҳон парамертларини таҳрирлаш
Имтиҳон парамертларини таҳрирлаш учун O’quv jarayoni / Imtihonlar ro’yxati менюсини танланг (1-расм). Имтиҳонлар рўйхатидан таҳрирлаш керак бўлган имтиҳонни танлаш орқали таҳрирлаш ойнасига ўтинг ва таҳрирлашни амалга оширинг, сўнгра Saqlash тугмасини танланг (2-расм).
Имтиҳон парамертларини ўчириш
Имтиҳон парамертларини ўчириш учун O’quv jarayoni / Imtihonlar ro’yxati менюсини танланг (1-расм). Имтиҳонлар рўйхатидан ўчириш керак бўлган имтиҳонни танлаш орқали таҳрирлаш ойнасига ўтинг ва O‘chirish тугмасини танланг (2-расм).
Эслатма! Агар тизимда имтиҳонга боғланган маълумотлар шаклланган бўлса у холда тизим имтиҳонни ўчиришга умуман рухсат бермайди.