Назоратлар  маълумотларини бошқариш

Жорий назорат балларини бошқариш

Ихтиёрий фанлар бўйича машғулотлар олиб борилгандан сўнг, алббатта ушбу фан бўйича назоратлар олинади ва натижалар таҳлил қилинади. Жорий назорат баллари талаба томонидан бажарилган топшириқларни баҳолаш йиғиндисидан ҳосил бўлади.

Фан силлабуси маълумотларини шакллантиришда фаннинг рейтингини тақсимлаш жарёнида қайси шакллар берилган бўлса, ўқитувчи фаннинг ўша тақсимланган тури бўйича назоратларни олиб боради.

Фан силлабусидаги баллар тақсимотига асосан ўқутувчи томонидан топшириқ баллари тақсимоти олиб борилиши зарур.

Фаннинг жорий назорат балларини кўриш тизимнинг Nazoratlar / Oraliq nazorat менюси орқали амалга оширилади  (1-расм).

1-расм.Назоратлар рўйхати

Жорий назорат натижаларини кўриш учун назоратлар рўйхатининг Guruh устунидан жорий назорат тури бўйича гурухни танланг. Натижада экранда қуйидагича ойна пайдо бўлади (2-расм).

2-расм.  Фаннинг жорий назорат балини кўриш

Жорий назорат ойнасига қарайдиган бўлсак жорий назоратга 30 балл ажратилган ва ажратилган 30 баллнинг барчаси топшириққа берилган.  Талабалар белгиланган муддатларда топшириқларни топширган ва баллар тўплаган. Талабаларнинг тўплаган бали (Top.ball(30)) устунида пайдо бўлади. Талабанинг қайси топшириқлардан неччи балл тўплаганлигини билиш учун (Top.ball(30)) устунидан балл/топшириқ (28/15) сони танлаш талаб этилади.  Танлангандан сўнг экранда қуйидагича ойна пайдо бўлади (3-расм).

3-расм. Топшириқлар балини кўриш ойнаси

Топшириқлар балини кўриш ойнасидан талаба топширган лаборатория ишларининг сони ва уларга қўйилган баллар тақсимотини кўриш мумкин.

Ўқитувчи жорий назоратга ажратилган бални масалан 30 балдан 20 балини топшириққа ва 10 балини савол-жавоб кўринишда ташкил этиш мумкин. Бундай вазиятда 20 балл талабаларнинг топшириқларига қўйилган баллар ҳисобидан йиғилади. Савол жавоб бали эса 2-расмда келтирилган Ball  устунига 10 бал тариқасида қўлда киритилади ва Saqlash тугмаси танланади.

Эслатма! Барча балл топшириққа берилган бўлса Ball устунинг қиймати 0 бўлади бундай вазиятда Ball  устунига 0 балл қўлда киритилади ва Saqlash тугмаси танланади. Шундан сўнг талабаларнинг балларини якуний назорат қайдномасида пайдо бўлади.

Оралиқ назорат маълумотларини бошқариш

Оралиқ назорат балларини бошқариш жорий назорат балларини бошқариш каби амалга оширилади. Оралиқ назоратни икки хил кўринишда топшириқ ва тест кўринишда ташкил этиш мумкин. Оралиқни топшириқ кўринишда ташкил этилганда талабаларга топшириқлар берилади. Талаба топшириққа жавоб йўллайди ўқитувчи эса топшириқларни баҳолайди. Топшириқлар баҳолангандан сўнг назорат қайдномасида қўйилган балларнинг йиғиндиси чиқади. Оралиқ назорат тест кўринишда ташкил этилса талабалар тестларга жавоб беради. Натижалар эса топшириқлар ойнаси ва оралиқ назорат қайдномасида автоматик тарзда шаклланади. Бунда натижани қўлда киритиш шарт эмас.

 Фаннинг оралиқ назорат балларини кўриш тизимнинг Nazoratlar / Oraliq nazorat менюси орқали амалга оширилади (4-расм).

4-расм. Назоратлар рўйхат

Guruh устунидан оралиқ назорат тури бўйича гурухни танлаш орқали оралиқ назорат натижаларини кўриш ойнасига ўтинг бўлади (5-расм).

5-расм. Фаннинг оралиқ назорат балини кўриш

Фаннинг оралиқ назорат балини кўрадиган бўлсак оралиқ назоратга 20 балл ажратилган. Ажратилган 20 баллнинг барчаси топшириққа берилган.  Талабалар белгиланган муддатларда топшириқларни топширган ва балл тўплаган. Талабаларнинг тўплаган бали (Top.ball(20)) устунида пайдо бўлади. Талабанинг қайси топшириқлардан неччи балл тўплаганлигини билиш учун Top.ball(20)) устунидан балл/топшириқ (13/3) ни танланг. Натижада экранда талаба қайси топшириқлардан қандай баҳо олганлигини кўриш ойнаси очилади (6-расм).

6-расм. Топшириқлар балини кўриш ойнаси

Ўқитувчи оралиқ назоратга ажратилган бални масалан 20 балдан 10 балини топшириққа ва 10 бални савол-жавоб кўринишда ташкил этиш мумкин. Бундай вазиятда 10 балл талабаларнинг топшириқларига қўйилган баллар ҳисобидан йиғилади. Савол жавоб бали эса 5-расмда келтирилган Ball  устунига 10 бал тариқасида қўлда киритилади ва Saqlash тугмаси танланади.

Эслатма! Барча балл топшириққа берилган бўлса  Ball устунинг қиймати 0 бўлади бундай вазиятда Ball  устунига 0 балл қўлда киритилади ва Saqlash тугмаси танланади. Шундан сўнг талабаларнинг балларини якуний назорат қайдномасида пайдо бўлади.

Оралиқ назорат тест кўринишда ташкил этилган бўлса оралиқ назорат қайдномасига баллар автоматик тарзда шаклланади (7-расм).

7-расм. Оралиқ назорат натижаси

Оралиқ назорат натижаси ойнасида талаба 30 балдан 24 балл олганини кўриш мумкин.

Муҳим! Топшириқ баллари фаннинг силлабусидаги балл тақсимотидан ошиб кетмаслиги керак.

Оралиқ назорат натижаларини оралиқ назоратини жадвали яратилгандан сўнг кўриш ёки шакллантириш мумкин.