ОТМ маълумотларини яратиш

Тизимда иш жараёнини бошлаш учун дастлаб ОТМ маълумотларини тўлиқ шакллантириш талаб этилади, сабаби шартнома асосида ўқиётган талабаларнинг шартнома қоғозларини ва битирувчиларнинг диплом маълумотларини шакллантиришда ушбу маълумотлардан фойдаланилади. ОТМ маълумотларни шакллантириш OTM strukturasi / OTM haqida менюси орқали амалга оширилади (1-расм).

1-расм.ОТМ маълумотларни шакллантириш

ОТМнинг айрим маълумотлари вазирлик ахборот тизимидан олинади, бошқа маълумотлари эса ОТМ маъсули томонидан шакллантирилади. ОТМ маълумотларини тўлиқ шакллантириш учун 1-расмда келтирилган ойнадан O’zgartirish тугмасини босиш орқали маълумотлар шакллантирилади (2-расм).

2-расм. ОТМ ҳақидаги маълумотларини шакллантириш

Талаб этилган маълумотлар шакллантирилгандан сўнг тизим ойнасидан Saqlash тугмаси босилади ва натижада ОТМга тегишли маълумотлар шаклланади (3-расм).

3-расм. ОТМ маълумотларини кўриш

ОТМ маълумотларини ўзбек ва инглиз тилида шакллантириш талаб этилади. Чунки талабанинг дипломи инглиз тилида ҳам ёзилади. ОТМ маълумотини инглиз тилида яратиш учун 3-расмда келтирилган ОТМ ҳақидаги маълумотларни шакллантириш ойнасидан тизим интерфейси тилини инглиз тилига ўзгартиринг ва маълумотларни шакллантиринг (4-расм).

4-расм. ОТМ маълумотларини инглиз тилида шакллантириш

Талаб этилган маълумотлар шакллантирилгандан сўнг тизим ойнасидан Save тугмаси босилади ва натижада ОТМга тегишли маълумотлар инглиз тилида шаклланади (5-расм).

5-расм. Тизимнинг инглиз тилида маълумотлари

ОТМ маълумотларини рус тилида ҳам тизим интерфейси тилини рус тилига ўзгартириш  орқали шакллантириб олинади.