Квалификация маълумотларини бошқариш

Квалификацияларни яратиш

Квалификация ўқув режа ва дипломларни шакллантиришда муҳим рол ўйнайди. Шу сабабли квалификацияларни яратиб олиш зарур. квалификацияларни яратиш тизимнинг  Talabalar/ Kvalifikatsiyalar менюси орқали амалга оширилади (1-расм).

1-расм. Кавилификациялар яратиш

Квалификацияни яратиш учун +Yaratish тугмасини танланг. Натижада квалификация маълумотларни шакллантириш ойнаси пайдо бўлади (2-расм). Квалификация маълумотларини қуйидагича шакллантиринг:

  • Mutaxassislik майдонидан мутахассисликни танланг;
  • Nomi майдонига квалификация номини киритинг;
  • Ma’lumot майдонига қўшимча маълумотни киритинг (2-расм).

Квилификация маълумотлар тўғри бўлса Saqlash тугмаси босилади ва натижада  квалификация маълумоти шаклланади (2-расм).

2-расм. Квалификация маълумотларини яратиш

Яратилган квалификациялар рўйхатини кўриш учун тизимнинг Talabalar/ Kvalifikatsiyalar менюсини танланг. Натижада квалификациялар рўйхати очилади (3-расм).

3-расм. Квалификация рўйхати

Юқорида келтирилган кетма-кетлик асосида барча квалификациялар шакллантириб олинади.

Квалификация маълумотларини тахрирлаш

Квалификация маълумотларини тахрирлаш учун тизимнинг Talabalar/ Kvalifikatsiyalar менюсига кирилади. Натижада квалификация рўйхати  очилади (3-расм). Рўйхатдан бирор квалификация танланса квалификациянинг таҳрирлаш ойнаси очилади (2-расм). Сўнгра ушбу ойнадан квалификацияга тегишли маълумотлар таҳрирланади ва Saqlash тугмаси босилади.  

Квалификация маълумотларини ўчириш

Квалификация маълумотларини ўчириш учун квалификация рўйхати  очилади (3-расм). Рўйхатдан бирор квалификация танланса квалификациянинг таҳрирлаш ойнаси очилади (2-расм). Сўнгра ушбу ойнадан квалификацияга тегишли маълумотлар таҳрирланади ва O’chirish тугмаси босилади.

Муҳим! Квалификация боғланган бошқа маълумотлар мавжуд бўлса у ҳолда тизим квалификацияни ўчиришга рухсат бермайди. Бундай ҳолларда квалификацияни ўчириш учун дастлаб у билан боғланган бошқа маълумотларни ўчириш зарур бўлади.