Талабани ўқишга қайтариш.

Талабани бирор бир хатолик туфайли четлаштириш ҳолатларида талабани ўқишга қайтариш функциясидан фойдаланиш тавсия этилади. Бунинг учун тизим ойнасидан Talaba harakati/ O‘qishga qaytarish менюсини танланг (1-расм).

1-расм. Талабани ўқишга қайтариш

Талабани ўқишга қайтариш учун  қуйидигича параметрларни танланг:

  • O‘quv rejani tanlang майдонидан ўқув режани танланг
  • O‘quv yilini tanlang майдонидан ўқув йилини танланг
  • Semestrni tanlang майдонидан семестрни танланг
  • Guruhni tanlang майдонидан гуруҳни танланг

Натижада экранда ўқишга қайтармоқчи бўлган талабанинг фамилия исми ва шарифи пайдо бўлади (2-расм)

2-расм. Талабани танлаш ойнаси

Талабани ўқишга қайтариш учун 2-расмда келтирилган ойнадан талабани танланг ва ОК тугмасин босинг. Натижада талаба ўқишга қайтарилади ҳамда талабани ўқишга қайтарилганлиги тўғрисида маълумот экранда пайдо бўлади.