Баҳо турлари маълумотларини бошқариш

Баҳо турлари маълумотини кўриш

Баҳо турлари маълумоти вазирлик ахборот тизими билан интеграция қилиш натижасида ҳосил бўлади. Яъни баҳо турлари вазирлик ахборот тизимида шакллантирилади, сўнгра ОТМ ахборот тизими кўринади. Баҳо турларини кўриш O’quv jarayoni / Baho turlari менюси орқали амалга оширилади (1-расм).

1-расм. Баҳолаш турлари рўйхати

Баҳо турлари рўйхатида барча баҳолаш турлари ва уларнинг қийматларини ҳамда чегараларини кўриш мумкин. Ушбу баҳолаш қийматлари ва чегаралари вазирлик ахборот тизимидан автоматик тарзда олинади.

Баҳо турларини таҳрирлаш

Баҳо турларини таҳрирлаш учун баҳо турлари рўйхатидан тегишли баҳо турини танланади ва натижада баҳолаш маълумотлари таҳрирлаш майдонларига юкланади (2-расм).

2-расм. Баҳо турларини таҳрирлаш

Баҳо турларини таҳрирлаш ойнасида фақат баҳолашнинг минимум ва максимум қийматини ўзгартиришга рухсат бор. Агар минимум ёки максимум қийматда хатолик бўлса таҳрирлаш тавсия этилади ва Saqlash тугмаси танлаш орқали  маълумотлар сақланади.

Эслатма. Баҳо турларини ўчиришга рухсат этилмаган. Тизимнинг ўрнатилган вақтда баҳо турлари ҳам автомат шаклланади. Агар бирор бир хатолик бўлмаса баҳо турлари таҳрирлаш мумкин эмас.