Талабанинг спорт маълумотларини бошқариш
Талабанинг спорт маълумотларини яратиш
Талабанинг спорт маълумотларини яратиш тизимнинг Talabalar/ Sport klublari менюси орқали амалга оширилади (1-расм).
1-расм. Талабанинг спорт маълумотларини яратиш
Талабанинг спорт маълумотларини яратиш учун +Qo’shish тугмасини танланг. Натижада маълумотларни шакллантириш ойнаси пайдо бўлади
(2-расм). Талабанинг спорт маълумотларини қуйидагича шакллантиринг:
- O‘quv yili майдонидан ўқув йилини танланг;
- Sport turi майдонидан спорт турини танланг;
- Talaba майдонига талабанинг фамилия, исми ва шарифини киритинг;
- Klubga a’zolik sanasi майдонига клубга аъзолик санасини киритинг;
- Sport razryad майдонига спорт разрядини киритинг;
- Razryad hujjati майдонига разряд хужжатини киритинг;
Талабанинг спорт маълумотлари киритилгандан сўнг Saqlash тугмаси босилади. Натижада талабанинг спорт маълумотлари шаклланади (2-расм).
2-расм. Талабанинг спорт маълумотларини шакллантириш
Спорт клубларига аъзо талабалар рўйхатини кўриш учун тизимнинг Talabalar/ Sport klublari менюсини танланг. Натижада Спорт клубларига аъзо талабалар рўйхати очилади (3-расм).
3-расм. Спорт клубларига аъзо талабалар рўйхати
Юқорида келтирилган кетма-кетлик асосида барча спорт клубларига аъзо талабалар шакллантириб олинади.
Талабанинг спорт маълумотларини таҳрирлаш
Талабанинг спорт маълумотларини таҳрирлаш учун тизимнинг Talabalar/ Sport klublari менюсига кирилади. Натижада талабалар рўйхати очилади (3-расм). Рўйхатдан бирор талаба танланса талабанинг спорт маълумотларини таҳрирлаш ойнаси очилади (2-расм). Ушбу ойнадан бирор бир тахрирлашни амалга оширинг ва Saqlash тугмасини босинг.
Талабанинг спорт маълумотларини ўчириш
Талабанинг спорт маълумотларини ўчириш учун cпорт клубларига аъзо талабалар рўйхатидан талаба танланади ва таҳрирлаш ойнасидан O’chirish тугмасини босилади (2-расм).