Талаба (умумий) статистикасини кўриш
Талаба (умумий) статистикасини кўриш тизимнинг Statistika / Talaba (umumiy) менюси орқали амалга оширилади (1-расм).
1-расм. Талаба (умумий) статистикаси
Талаба (умумий) статистикаси ойнасида талабанинг курс, мутахассислик, миллат ва ҳудуд кесимида статистик маълумотларини шакллантириш мумкин. Статистик маълумотларни кўриш учун қуйидаги амалларни бажаринг:
- O‘quv yili майдонида жорий ўқув йили танланган;
- Semestr майдонида жорий семестр танланган;
- Fakultet майдонида жорий факультет танланган;
- Ta’lim turi майдонидан таълим турини танланг;
- Ta’lim shakli майдонидан таълим шаклини танланг;
Статистикани курс кесимида чиқариш учун Kurs кесимини танланг. Натижада талабанинг курс кесимидаги статистикаси пайдо бўлади (2-расм).
2-расм. Курс кесимида талаба (умумий) статистикаси
Юқорида келтирилган кетма-кетлик асосида мутахассислик, миллат ва ҳудуд кесимида ҳам статистик маълумотларни кўриш мумкин