Илмий фаоллик маълумотларини бошқариш
Илмий фаоллик маълумотини яратиш
Илмий фаоллик маълумотини яратиш тизимнинг Ilmiy faoliyat / Ilmiy faollik менюси орқали амалга оширилади (1-расм).
1-расм. Илмий фаоллик маълумотини яратиш
Илмий фаоллик маълумотларини қуйидагича шакллантиринг:
- O‘quv yili майдонидан ўқув йилини танланг;
- Ilmiy platforma майдонидан илмий платформани танланг;
- Profil linki майдонига профил линкини киритинг;
- h-indeks майдонига индексни киритинг;
- Ilmiy ishlar soni майдонига илмий ишлар сонини киритинг;
- Iqtiboslar soni майдонига иқтибослар сонини киритинг.
Saqlash тугмасини танлаш орқали маълумотни сақланг. Натижада илмий фаоллик маълумоти шаклланади (2-расм).
2-расм. Илмий фаоллик маълумотларини шакллантириш
Яратилган илмий фаолликлар рўйхатини кўриш тизимнинг Ilmiy faoliyat / Ilmiy faollik менюси орқали амалга оширилади (3-расм).
3-расм. Илмий фаоллик рўйхати
Юқоридаги кетма-кетлик асосида барча илмий фаолликни шакллантириб олинг.
Илмий фаоллик маълумотларини таҳрирлаш
Илмий фаоллик маълумотларини таҳрирлаш учун илмий фаоллик рўйхатига ўтинг (3-расм). Рўйхатдан илмий фаолликни танланг ва натижада илмий фаоллик маълумотлари тахрирлаш майдонларига юкланади (2-расм).
Илмий фаоллик маълумотларини тахрирлаш ойнасидан бирор бир таҳрирлаш амалини бажаринг ва Saqlash тугмаси танлаш орқали маълумотларни сақланг.
Илмий фаоллик маълумотларини ўчириш
Илмий фаоллик маълумотларини ўчириш учун илмий фаоллик рўйхатига ўтинг (3-расм). Рўйхатдан илмий фаолликни танланг ва натижада илмий фаоллик маълумотлари тахрирлаш майдонларига юкланади (2-расм).
Илмий фаоллик маълумотларини ўчириш учун O’chirish тугмаси босилади (2-расм).