Илмий статус маълумотларини бошқариш

Илмий статусни киритиш

Илмий статусни киритиш тизим ойнасининг Xodimlar/Ilmiy status менюси орқали амалга оширилади (1-расм).

1-расм. Илмий статусни киритиш тизим ойнаси

Илмий статусни киритиш учун +Statusni kiritish тугмасини танланг. Натижада илмий статус маълумотларини шакллантириш ойнаси пайдо бўлади (2-расм).  Маълумотларни шакллантириш ойнасида қуйидаги амалларни бажаринг:

  • O‘quv yili майдонидан ўқув йилини танланг;
  • Xodim майдонидан ходимни танланг;
  • Shifr майдонидан шифрни танланг;
  • Mutaxassislik nomi майдонига мутахассисликни киритинг;
  • Davlat майдонидан давлатни танланг;
  • OTM майдонига ОТМни киритинг;
  • Diplom turi майдонидан диплом турини танланг;
  • Ilmiy unvon майдонидан илмий унвон турини танланг;
  • Ilmiy kengash raqami майдонига илмий кенгаш рақамини киритинг;
  • Diplom raqami майдонига диплом рақамини киритинг;
  • Diplom sanasi майдонидан санани танланг;
  • OAK tasdiq sanasi майдонидан санани танланг.

Барча маълумотлар шакллантирилгандан сўнг Saqlash тугмасини танланг. Натижада маълумотлар сақланади (2-расм).

2-расм. Илмий статус маълумотларини шакллантириш

Илмий статус маълумотлари шаклланган ўқитувчилар рўйхатини кўриш тизим ойнасининг Xodimlar/Ilmiy status менюси орқали амалга оширилади (3-расм).

3-расм. Илмий статус маълумотлари шаклланган ўқитувчилар рўйхати

Илмий статус маълумотларини таҳрирлаш

Илмий статус маълумотларини тахрирлаш учун ўқитувчилар рўйхатидан ўқитувчини танланг. Натижада ўқитувчининг илмий статус маълумотларини шаклланган ойна пайдо бўлади (2-расм).

Ўқитувчининг илмий статус маълумотларини шаклланган ойнасидан  бирор бир таҳрирлаш амалини бажаринг ва Saqlash тугмаси танлаш орқали маълумотларини сақланг.

Илмий статус маълумотларини ўчириш

Илмий статус маълумотларини ўчириш учун илмий статус маълумотлари шаклланган ўқитувчилар рўйхатидан  ўқитувчи танланади ва пайдо бўлган тахрирлаш ойнасидан O’chirish тугмаси босилади (2-расм).