Фан ресурслари маълумотларини бошқариш

Фан ресурсини яратиш

Фан ресурслари фаннинг маъруза, амалиёт, лаборатория, семинар турлари бўйича шакллантирилади. Фан ресурсларини шакллантириш Fanlar bazasi / Fan resurslari менюси орқали амалга оширилади (1-расм).

 1-расм. Фанлар рўйхати

Фанлар рўйхатидан ресурс қўшиладиган фанни гуруҳ ва машғулот тури бўйича танланг (гуруҳ 784, фан ma’lumotlar bazasi, машғулоти тури ma’ruza). (2-расм).

2-расм. Фан ресурслари

Фан ресурсини қўшиш Resurs qo’shish устунидан +Qo’shish тугмасини танлаш орқали амалга оширилади.

Ресурсни қўшиш учун қуйидаги амалларни бажаринг:

  • Nomi майдонига мавзу номини киритинг;
  • Izoh майдонига бир изоҳ киритинг;
  • Link майдонига адабиёт ёки бошқа ресурс манзилини киритинг;
  • Til майдонида автоматик тарзда O’zbek tili туради;
  • Fayl nomi майдонига ресурс файлини юкланг.

Яратилган ресурсни сақлаш учун Saqlsh тугмасини танланг (3-расм)

3-расм. Фан ресурсларини шакллантириш

Фанга ресурс қўшилганлигини кўриш учун Fanlar bazasi / Fan resurslari менюсини танланг. Натижада фанни гуруҳ ва машғулот тури бўйича рўйхати пайдо бўлади (1-расм). Ресурсни кўриш фанлар рўйхатидан фанни танлаш орқали амалга оширилади (4-расм).

4-расм. Фан мавзуси ресурслари

Фан ресурслари ойнасининг Resurslar soni устунида 1-маърузага тегишли 1 та  ресурс қўшилганини кўриш мумкин. Юқоридаги кетма-кетлик асосида фаннинг барча ресурслари шакллантириб олинади

Фан ресурсини таҳрирлаш

Фан ресурсини таҳрирлаш учун Fanlar bazasi / Fan resurslari менюсини танланг. Натижада фанни гуруҳ ва машғулот тури бўйича рўйхати пайдо бўлади (1-расм). Рўйхатдан тегишли фанни танланг. Натижада  фан мавзуси ресурслари пайдо бўлади (4-расм). Ресурсни таҳрирлаш учун фан мавзуси номини танланг (5-расм).

5-расм. Таҳрирлаш ойнаси

Таҳрирлаш ойнасидан мавзу қаторидаги Tahrirlash ёзувини танланг. Натижада ресурсни тахрилаш ойнаси очилади (3-расм). Ушбу ойнадан бирор бир ўзгаришни амалга оширинг ва Saqlash тугмасини босинг. 

Фан ресурсини ўчириш

Фан ресурсини ўчириш учун ресурсни тахрилаш ойнасидан O’chirish тугмасини танланади (3-расм).

Фан мавзуси бўйича тест шаклантириш

Фан мавзуси тестлари талабанинг шу мавзу бўйича билимини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Фан мавзуси бўйича тестларни шакллантириш учун 2-расмда келтирилган фан ресурслари ойнасининг Test qo’shish  устунидан + Qo’shish тугмасини танлаш орқали амалга оширилади (6-расм).

6-расм. Тест саволларини шакллантириш

Тест саволларини киритиш учун +Kiritish тугмасини  танланг. Натижада саволларни киритиш ойнаси пайдо бўлади (7-расм).

7-расм.Тест саволларини киритиш

Тест саволларини қуйидаги шаблон бўйича шакллантиринг:

Question 1

====

Variant 1

====

#Variant 2

====

Variant 3

====

Variant 4

++++

Савол ва жавоблар “====” белгиси билан қаторга ажратилади. Тўғри жавоб қаторига # белгиси қўйилади. Ҳар бир савол-жавобдан сўнг  “++++” белгиси қўйилади. Тест саволлари киритилгандан сўнг Ko’rish тугмасини босинг (8-расм).

8-расм. Тест саволларини киритиш

Ko’rish тугмасини танлангандан сўнг тизим ойнасининг Test savollari қисмида тест саволлари ва жавобларининг визуал кўриниши пайдо бўлади. Тестларни шакллантиришда хатолик бўлса, саволларни киритиш қисмидан тузатишлар киритилади ва Ko’rish тугмаси танланади. Хатолик йўқлигига ишонч ҳосил қилингандан сўнг Saqlash тумаси танланади. Натижада экранда саволлар рўйхатини кўриш мумкин (9-расм).

9-расм. Саволлар рўйхати

Тест саволларни таҳрирлаш

Тест саволларини таҳрирлаш учун Fanlar bazasi / Fan resurslari менюсини танланг. Натижада фанни гуруҳ ва машғулот тури бўйича рўйхати пайдо бўлади (1-расм). Рўйхатдан тегишли фанни танланг. Натижада  фан мавзуси ресурслари пайдо бўлади (4-расм). Тестни таҳрирлаш учун фан мавзуси номини танланг (5-расм). Мавзу ойнасининг тест қатордаги Tahrirlash тугмасини танланг. Натижада тестларни таҳрирлаш ойнаси очилади (10-расм).

10-расм. Тестни таҳрирлаш

Тестни таҳрирлаш ойнасида тест саволларига қуйида келтирилган бир қатор ўзгартиришлар киритиш имконияти яратилган:

  • Ёзувлар стилини ўзгартириш
  • Индекслар киритиш
  • Линк қўйиш
  • Расмлар қўшиш
  • Махсус символлардан фойдаланиш

Ушбу амалларни бажаришда 10-расмда келтирилган саволларни таҳрирлаш панелидан фойдаланиш орқали амалга оширилади (11-расм).

11-расм. Саволларни таҳрирлаш панели

Тест саволларига расмларни киритишда саволларни таҳрирлаш панелидан  белгиси танланади. Сўнгра экранда тест саволларига расмларни қўшиш ойнаси пайдо бўлади. Ушбу ойна орқали саволларга ихтиёрий расмларни жойлаштириш мумкин (12-расм).

12-расм. Тест саволларга расмларни киритиш ойнаси

Тест саволларида символлардан фойдаланиш учун саволларни таҳрирлаш панелидан  белгиси танланади (13-расм).

13-расм. Тест саволларида символлардан фойдаланиш

Тизимга киритилган тест саволларини .тхт файл кенгайтмасида юклаш учун 9-расмда келтирилган тизим ойнасидан EKSPORT тугмасини танланади ва ойнадан ОК тугмасини танлаш орқали саволлар сақлаб олинади (10-расм).

10-расм. Тест саволларини сақлаш

Юқорида келтирилган кетма-кетлик тизим менюсининг Fan resurslari  бўлимида фан машғулотларининг тури бўйича (лаборатория ва амалий ишлар, маъруза) барча ресурслар ва тест саволларини шакллантириш мумкин.

Тестларни ўчириш

Тест саволларини ўчириш учун Fanlar bazasi / Fan resurslari менюсини танланг. Натижада фанни гуруҳ ва машғулот тури бўйича рўйхати пайдо бўлади (1-расм). Рўйхатдан тегишли фанни танланг. Натижада  фан мавзуси ресурслари пайдо бўлади (4-расм). Тестни таҳрирлаш учун фан мавзуси номини танланг (5-расм). Мавзу ойнасининг тест қаторидаги Tahrirlash тугмасини танланг. Натижада тестларни таҳрирлаш ойнаси очилади (10-расм). Таҳрирлаш ойнасидан O‘chirish тугмасини танлаш орқали тестлар ўчирилади.

Эслатма! Агар тизимда тест саволларига боғланган маълумотлар шаклланган бўлса у холда тизим тест саволларини ўчиришга рухсат бермайди. Бундай ҳолларда тест саволларини ўчириш учун дастлаб унга боғланган маълумотларни ўчириш зарур.