Қайднома тури маълумотларини бошқариш
Қайднома тури маълумотини кўриш
Қайднома тури маълумоти вазирлик ахборот тизими билан интеграция қилиш натижасида ҳосил бўлади. Яъни қайднома тури вазирлик ахборот тизимида шакллантирилади, сўнгра ОТМ ахборот тизими кўринади. Қайднома турини кўриш O’quv jarayoni / Qaydnoma turi менюси орқали амалга оширилади (1-расм).
1-расм. Қайднома турлари рўйхати
Қайднома турлари рўйхатида ўқув жараёнига тегишли барча қайдномаларни кўриш мумкин. Қайдноманинг янги тури пайдо бўлса у вазирлик ахборот тизимида шакллантирилади.
Қайдномани тахрирлаш
Қайдномани тахрирлаш учун қайднома турлари рўйхатидан тегишли қайднома тури танланади ва натижада қайднома маълумотлари тахрирлаш майдонларига юкланади (2-расм).
2-расм. Қайдномани таҳрирлаш
Қайдномани таҳрирлаш ойнасида фақат қайдноманинг номини тахрирлашга рухсат бор. Шу сабабли қайднома номида хатолик бўлса тахрирлаш тавсия этилади ва Saqlash тугмаси танлаш орқали маълумотлар сақланади.
Бугунги кунда Фан қайдномаси, Курс иши қайдномаси, Давлат имтиҳони қайдномаси, Малакавий амалиёт қайдномаси, Битирув иши қайдномаси каби қайднома турлари мавжуд. Агар яна бошқа қандайдир қайднома турини яратиш керак бўлса, вазирлик ахборот тизими орқали шакллантирилади.
Эслатма. Қайднома турини ўчиришга рухсат этилмаган. Тизим ўрнатилган вақтда қайднома турлари ҳам автомат шаклланади. Агар бирор бир хатолик бўлмаса қайднома турлари тахрирлаш мумкин эмас.