Хорижий фаолият маълумотларини бошқариш

Хорижий фаолият олиб борадиган ўқитувчини киритиш

Хорижий ОТМда машғулот олиб борадиган ўқитувчини киритиш тизим ойнасининг Xodimlar / Xorijiy faoliyat менюси орқали амалга оширилади (1-расм).

1-расм. Ўқитувчи қўшиш

Хорижий ОТМда машғулот олиб борадиган ўқитувчини қўшиш учун +Qo’shish тугмасини танланг. Натижада ўқитувчини қўшиш ойнаси пайдо бўлади (2-расм). Ўқитувчининг маълумотларни шакллантириш ойнасида қуйидаги амалларни бажаринг:

  • O‘quv yili майдонидан ўқув йилини танланг;
  • Xodim майдонидан ходимни танланг;
  • Mashg'ulot майдонидан машғулот турини танланг;
  • Mutaxassislik nomi майдонига мутахассисликни киритинг;
  • Davlat майдонидан давлатни танланг;
  • OTM майдонига хорижий ОТМни киритинг;
  • Asos (Buyruq) майдонига буйруқни киритинг;
  • Boshlanish sanasi майдонидан бошланиш санасини танланг;
  • Tugash sanasi майдонидан тугаш санасини танланг.

Барча маълумотлар тўғри бўлса сақлаш тугмасини танланг

2-расм. Ўқитувчи маълумотларини шакллантириш

Қўшилган ўқитувчини кўриш тизим ойнасининг Xodimlar / Xorijiy faoliyat менюси орқали амалга оширилади (3-расм).

3-расм. Хорижий ОТМда фаолият олиб борадиган ўқувчилар рўйхати.

Юқорида келтирилган кетма-кетлик асосида хорижий ОТМда фаолият олиб борадиган ўқитувчилар яратиб чиқилади.

Хорижий фаолият олиб борадиган ўқитувчини тахрирлаш

Ўқитувчи маълумотини тахрирлаш учун хорижий ОТМда фаолият олиб борадиган ўқитувчилар рўйхатидан ўқитувчини танланг. Натижада экранда  ўқитувчи маълумотларини тахрирлаш ойнаси пайдо бўлади (2-расм). Ушбу ойнадан бирор бир таҳрирлаш амалини бажаринг ва Saqlash тугмаси танлаш орқали маълумотларни сақланг.

Хорижий фаолият олиб борадиган ўқитувчини ўчириш

Ўқитувчи маълумотини ўчириш учун хорижий ОТМда фаолият олиб борадиган ўқитувчилар рўйхатидан ўқитувчини танланг. Натижада экранда  ўқитувчи маълумотларини тахрирлаш ойнаси пайдо бўлади (2-расм). Ўқитувчини ўчириш учун тахрирлаш ойнасидан O’chirish тугмаси босилади.