Талабалар маълумотларини бошқариш

Талабани киритиш

Талабалар рўйхатини шакллантириш Talabalar/Talabalar bazasi менюси орқали амалга оширилади (1-расм).

1-расм. Талабалар рўйхатини шакллантириш.

Талабалар рўйхатини шакллантириш учун 1-расмда келтирилган +Talaba yaratish тугмасини танланг. Натижада талабаларни рўйхатга олиш ойнаси намоён бўлади (2-расм).

2-расм. Талаба анкетаси.

Талаба маълумотини қуйидаги кетма-кетлик асосида шакллантиринг.

Ta’lim ma’lumoti

  • Fakultet: талаба ўқишга қабул қилинган факультетнинг номи, агар талаба маълумотлари деканат профили орқали киритилаётган бўлса у ҳолда ушбу майдон тизим томонидан автоматик равишда тўлдирилади;
  • Mutaxassislik: талаба ўқишга қабул қилинган таълим йўналиши ёки мутахассислик шифри ва номини танланг;
  • O‘qishga kirgan yili: ўқишга кирган йилини танланг;
  • To‘lov shakli: тўлов шаклини (давлат гранти, тўлов-шартнома) танланг;
  • Qabul buyrug‘i: қабул буйруғини танланг

Passport ma'lumoti

  • Fuqarolik: фуқаролик турини танланг (Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Хорижий давлат фуқароси, Фуқаролиги йўқ шахс – ушбу маълумотлардан моси танланади);
  • Pasport raqami: паспорт рақамини киритинг;
  • JShPR-kod: 14 хонали индентификация рақамини танланг. Индентификация рақамини олиш 3-расмда келтирилган;

3-расм. JShPR-кодини олиш

  • JShPR-коди киритилгандан сўнг тизим ойнаси лупа қидириш белгини танланг ва кутиб туринг;
  • Натижада талабанинг фамилияси, исми ва отасининг исми автоматик тарзда шаклланади;
  • Rasm: талаба тасмини танланг;
  • Tug‘ilgan sana: туғилган санасини танланг;
  • Jins: талаба жинсини танланг;
  • Millat: талаба миллатини танланг:

Doimiy manzil ma'lumotlari

  • Davlat: талабанинг фуқаролиги бўйича давлат номи, бунда Ўзбекистон республикаси фуқароси ёки фуқаролиги йўқ шахслар учун Ўзбекистон танланади, хорижий давлат фуқароси учун тегишли давлат номи танланади;
  • Viloyat: талабанинг доимий яшаш манзилидаги вилоят номи, хорижий талабалар учун ўқиш вақтидаги яшаш вилоятини танланг;
  • Tuman: талабанинг доимий яшаш манзилидаги туман номи, хорижий талабалар учун ўқиш вақтидаги яшаш туманини танланг;
  • Uy manzili: талабанинг доимий яшаш манзили, хорижий талабалар учун ўқиш давридаги яшаш манзили киритилади;
  • Ijtimoiy toifa: талабанинг ижтимоий тоифаси (тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар, 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ҳалок бўлган харбийлар фарзандлари), агар талаба ушбу тоифалардан бирортасига ҳам алоқадор бўлмаса у ҳолда Бошқа тури танланади;
  • Telefon (99899ххххххх): талабанинг телефон рақамини киритинг;
  • Avvalgi ta’lim ma’lumoti : талабанинг аввалги таълим маълумотни киритинг;

Joriy manzil ma'lumotlari

  • Yashash joyi: талабанинг яшаш манзили тоифаси (ўз уйида, қариндошининг уйида, танишининг уйида, ижарадаги уйда, талабалар турар жойида);
  • Joriy viloyat: талабанинг ўқиш давридаги яшаш вилоятини танланг;
  • Joriy tuman: талабанинг ўқиш давридаги яшаш туманини танланг;
  • Joriy manzil: талабанинг жорий яшаш уй манзилини танланг;

Натижада қуйидагича ойна намоён бўлади (4-расм).

4-расм. Талаба маълумотларини шакллантириш.

Барча маълумотлар шакллангандан сўнг Saqlash  тугмасини танланг. Худди шу кетма-кетликда барча талабалар шакллантириб олинади.

Талабаларнинг рўйхатини кўриш Talabalar/Talabalar bazasi менюси орқали амалга оширилади. Натижада талабанинг рўйхати пайдо бўлади ва талабанинг талаба ID рақами  автоматик тарзда шаклланади (5-расм).

5-расм. Талаба рўйхати

Талаба рўйхатга олингандан сўнг талабага ўзининг персонал кабинетига кириш учун логин ва парол ҳам автоматик тарзда шаклланади. Талабанинг логини бу талаба ID рақами, пароли эса паспорт серия ва рақамини биргаликда ёзилгани бўлади. Талаба ўзининг персонал кабинетига кириб логин пароли ўзгартирса ва логин пароли эсдан чиқиб қолса 5-расмда келтирилган маълумотлар устунинг калит  белгини танланг. Шунда паролни бекор қилиш хабари пайдо бўлади. Сиз ок тугмасини танласангиз, талабанинг логин ва пароли автоматик тарзда биринчи ҳолатдаги талаба ID рақами ҳамда паспорт серия ва рақамига ўзгаради.

Талаба маълумотлари статуси

Талаба рўйхатга олингандан сўнг 5-расмда келтирилган талаба рўйхати ойнасидаги STATUS маълумотлар устунига қарайдиган бўлсак, унда махсус белги мавжуд. Ушбу махсус белги нималигини билиш учун сичқонча кўрсаткичини ўша белгига олиб боринг. Натижада белги ҳақида маълумот пайдо бўлади (6-расм).

6-расм. Талабалар рўйхати

Бунда:

  • - талабанинг барча маълумотлари тўлиқ киритилганлигини англатади;
  • - талаба гуруҳга бириктирилмаганлигини англатади;
  • - талаба маълумотларининг вазирлик тизими билан текширилмаганлигини англатади.
  • - талабанинг таълим маълумотлари киритилмаганлигини англатади.

Талабанинг маълумотларини тахрирлаш

Тизимга киритилган талабанинг маълумотларини таҳрирлаш учун (рухсат берилган майдонлар бўйича)  Talabalar/Talabalar bazasi менюси танланади ва талабалар базасидаги рўйхатдан талабанинг фамилияси устига босилади. Шундан сўнг талаба маълумотларини таҳрирлаш ойнаси очилади (4-расм). Ушбу ойнада талабага тегишли маълумотлар таҳрирланади ва таҳрирлаш якунланганидан сўнг маълумотларни қайта сақлаш учун Saqlash тугмаси босилади.

Талабанинг маълумотларини ўчириш

Талаба маълумотларини фақатгина администратор профили ёрдамида ўчириш мумкин. Бунинг учун Talabalar/Talabalar bazasi менюси танланади ва талабалар базасидаги рўйхатдан талабанинг фамилияси устига босилади. Шундан сўнг талаба маълумотларини таҳрирлаш ойнаси очилади (7-расм). Ушбу ойнада талабани ўчириш учун O’chirish тугмаси босилади.

7-расм. Администратор ролида талабалар базасини тахрирлаш ойнаси

Муҳим! Агар тизимда талаба билан боғланган бошқа маълумотлар мавжуд бўлса у ҳолда тизим талабани ўчиришга рухсат бермайди. Бундай ҳолларда талабани ўчириш учун дастлаб у билан боғланган бошқа маълумотларни ўчириш зарур бўлади.