Аккредитация маълумотларини бошқариш

Аккредитация маълумотларини бошқариш тизимнинг Akademik arxiv / Akkreditatsiya менюси орқали амалга оширилади (1-расм).

1-расм. Аккредитация ойнаси

Талаба ўқишни тугатадиган пайтда аккредитациядан ўтказилади. Аккредитация ойнасида талабанинг мутахассислиги, таълим тури, таълим шакли, ўқув режа, юклама, фанлар сони (режа), фанлар сони (баҳо) ва фарқи каби маълумотлар мавжуд. Талабани аккредитациядан ўтказиш учун фанлар фарқи 0 (нол) бўлиши керак. Агар фанлар фарқи 0 (нол) бўлса Tasdiq устунидан тасдиқни ёқиб тасдиқлаш керак. Ўқув режадаги фанлар рўйхатини кўриш учун Fan soni (reja) устунидаги сонни танланг, масалан 15. Бунда талабанинг барча фанлари рўйхати чиқади (2-расм).

2-расм. Режадаги фанлар рўйхати

Худди шу кетма-кетликда талабанинг ўзлаштирган фанлар сони ва фанлар фарқини кўриш мумкин.

Талабанинг аккредитация маълумотларини кўриш учун аккредитация ойнасидан (1-расм) талабани танланг. Натижада талабанинг аккредитация маълумотлари пайдо бўлади (3-расм).

3-расм. Талаба аккредитацияси

Талаба аккредитация ойнасида талабанинг барча фанлари рўйхати ва фанларнинг баллари кўринади. Агар талаба фанининг бали бўлмаса тизимда алоҳида кулранг фонда фан ажралиб туради (Huquqshunoslik). Талаба фанни ўзлаштириган бўлса фанни танлаб бални киритиш мумкин. Бунинг учун фанни танланг. Натижада фаннинг балини киритиш ойнаси очилади (4-расм).

4-расм. Фан балини киритиш

 Фан балини киритилгандан сўнг Saqlash тугмасини танланг. Натижада талаба фанининг бали шаклланади.

Талабани аккредациядан ўтказиш учун тизимнинг Akademik arxiv / Akkreditatsiya менюсини танланг (5-расм). Аккредитация ойнасида талабанинг ўзлаштирган фанлар сони ва фанлар фарқини кўриш мумкин. Фанлар фарқи 0 га тенг бўлганлиги учун тасдиқ тугмасини ёқиб тасдиқлаб қўйилади.  

5-расм. Акредитация ойнаси

Талаба аккредитациядан ўтказилгандан талабани битиртириб диплом маълумотларини шакллантириш мумкин.