Рейтинг қайдномасини кўриш ва чоп этиш

Рейтинг қайдномасини кўриш тизимнинг O‘zlashtirish / Reyting qaydnomasi менюси орқали амалга оширилади (1-расм).

Рейтинг қайдномаси маълумотларини кўриш учун қуйидаги амалларни бажаринг:

  • Fakultet майдонида жорий факультет туради;
  • O‘quv reja майдонидан ўқув режани танланг;
  • Guruh майдонидан гуруҳни танланг;
  • O’quv yili майдонидан ўқув йилини танланг, одатда жорий ўқув йили туради;
  • Semestr майдонидан семестрни танланг;
  • Fanlar майдонидан фанни танланг.

1-расм. Қайдномалар рўйхати

Қайдномалар рўйхатида оралиқ, жорий ва якуний назоратларнинг 1-2-3-қайдномалар мавжуд. Қайдномани кўриш учун рўйхатдан назорат тури бўйича фанни ёки гуруҳни танланг. Натижада қайднома маълумотлари пайдо бўлади (2-расм).

2-расм. Жорий назоратнинг 1- қайдномаси.

Chop etish тугмасини танлаш орқали қайдномани Word дастурига сақланг (3-расм).

3-расм. Қайдномани кўриш

Қайднома Word дастурига ўтказилгандан сўнг чоп этиш мумкин.

Қайдномалар рўйхатидан ихтиёрий қайднома кўриш ва чоп этиш мумкин. Қуйида якуний назорат қайдномаси кўриб ўтилган (4-расм).

4-расм. Якуний назоратнинг 1-қайдномаси

Якуний назоратнинг 1-қайдномаси орқали талабаларнинг баллари ва назорат ҳақидаги маълумотларни кўриш мумкин. Ушбу қайдномада талаба етарлича балл олмаганлиги учун фанни ўзлаштирмаган. Сўнгра талаба қайта топшириш жараёнида фанни ўзлаштирган. Талаба фанни тўлиқ ўзлаштирганлигини қайдномалар рўйхатидан (1-расм) 2-қайдномани (Yakuniy nazorat | 2-qaydnoma) танлаш орқали кўриш мумкин (5-расм).

5-расм. 2-қайднома маълумотини кўриш

Chop etish тугмасини танлаш орқали қайдномани Word дастурига сақланг ва чоп этинг (3-расм).