Талабаларни жорий баҳолаб бориш
Талабаларни жорий баҳолаб бориш тизимнинг Mashg‘ulotlar / Baholash jurnali менюси орқали амалга оширилади (1-расм)
1-расм. Баҳолаш журнали
Талабаларни жорий баҳолаш учун машғулотлар рўйхатидан тегишли журнал танланади (2-расм).
2-расм. Машғулотни баҳолаш журнали
Мос санадаги мавзу бўйича талабаларнинг баҳоларини киритиш учун сана устига сичқонча билан босилади. Шундан сўнг янги саҳифада тегишли баллар киритилади (3-расм).
3-расм. Талабани баҳолаш
Талабани баҳоси киритилгандан сўнг Saqlash тугмасини танлаш орқали талаба баҳоси сақланади (4-расм).
4-расм. Талаба баҳосини кўриш
Талабаларни ҳар бир мавзу бўйича жорий баҳолаш максимал 100 баллгача белгиланган. Семестр якунида ўртачаси олиниб тегишли баҳога конвертация қилинади.
Талабаларни жорий баҳолаш дарс жадвалига мос равишда амалга оширилади. Бунда талабалар баҳоланган саналардаги машғулотларни дарс жадвалидан ўчириш тақиқланади.
Муҳим! Талабани тегишли мавзу бўйича балини фақатгина ўша сананинг ўзида киритиш мумкин. Сана алмашгандан сўнг таҳрирлаш тақиқланади.