Талабани семестрдан семестрга кўчириш.

Талабани семестрдан семестрга кўчириш тизимнинг Talaba harakati/Ko’chirish (semestr) менюси орқали амалга оширилади (1-расм). Талабани семестрдан семестрга кўчириш ойнасидан қуйидагича амалларни бажаринг:

1) Ko’chirish (semestr) ойнасининг Guruhdagi talabalar қисмидан ўқув режа, ўқув йили, семестр ва гуруҳни танланг. Натижада танланган параметр бўйича талабалар рўйхати пайдо бўлади. Талабалар рўйхатидан талабани танланг (1-расм);

2) Ko’chirish (semestr) ойнасининг Ko‘chirish қисмида ўқув режа ва семестр майдони автоматик шаклланади. Бу майдонларни ўзгартиришга руҳсат этилмайди. Фақат семестрни танлаш майдонини ўзгартириш мумкин. Шу сабабли семестр майдонини танланг (1-расм).

1-расм. Кўчириш параметрларини ўрнатиш

Барча маълумотлар тўғрилигига ишонч ҳосил қилингач Ko’chirish тугмасини танланг. Натижада талаба 1-семестрдан 2-семестрга кўчади ва ойнанинг кўчириш қисмида талабанинг рўйхати пайдо бўлади (2-расм).

2-расм. Талабани семестрдан семестрга кўчириш

Эслатма! Хар бир семестр тугагандан сўнг албатта талабаларни семестрдан семестрга ўтказиш амалини бажариш талаб этилади.