Ишга жойлашиш маълумотларини бошқариш
Ишга жойлашиш маълумотини яратиш
Ишга жойлашиш маълумотларини яратиш тизимнинг Akademik arxiv / Ishga joylashish менюси орқали амалга оширилади (1-расм).
1-расм. Ишга жойлашиш ойнаси
Qo’shish тугмасини танлаш орқали талабанинг иш жойини қўшиш ойнасига ўтинг ва зарур филтрларни танлаш орқали талабалар рўйхатини очинг (2-расм).
2-расм. Иш жойини қўшиш
Талаба қаторидаги Ishga joylashish тугмасини танлаш орқали талабанинг меҳнат маълумотларини яратиш ойнасига ўтинг (2-расм).
Яратиш ойнаси икки қисмдан иборат биринчиси талаба маълумотлари, бу қисмдаги маълумотлар автоматик тарзда шаклланади. Ойнанинг икки қисмида эса талабанинг меҳнат маълумотларини шакллантириш талаб этилади. Талабанинг меҳнат маълумотларини қўйидагича шакллантиринг:
- Xodim statusi майдонидан ходим статусини танланг;
- Korxona (OTM) nomi майдонига корхонанинг номини киритинг;
- Lavozim майдонига лавозимини киритинг;
- Hujjat raqami майдонига ҳужжат рақамини киритинг;
- Hujjat sanasi майдонидан ҳужжат санасини танланг;
- Boshlanish sanasi майдонидан бошланиш санасини танланг;
- Sohalar майдонидан соҳасини танланг;
- Yo’nalishga mosligi майдонидан йўналиши мос келиши ёки келмаслигини танланг;
- Ishsizlik sababi майдонидан қачонки ходим статуси майдонидан сабабли танланган вақда ишсизлик сабаби танлади.
Барча маълумотлар тўғри бўлса Saqlash тугмасини танлаш орқали маълумотларни сақланг.
3-расм. Талабанинг меҳнат маълумотлари
Ишга жойлашиш маълумотлари шаклланган талабалар рўйхатини кўриш тизимнинг Akademik arxiv / Ishga joylashish менюси орқали амалга оширилади (4-расм).
4-расм. Ишга жойлашиш маълумотлари шаклланган талабар рўйхати
Юқоридаги кетма-кетлик асосида иш жойлашган ёки маълум сабабга кўра ишга жойлашмаган (сабабли) талабалар рўйхатини шакллантириб олинг.
Ишга жойлашиш маълумотини таҳрирлаш
Талабанинг ишга жойлашиш маълумотини таҳрирлаш учун тизимнинг Akademik arxiv / Ishga joylashish менюсини танлаш орқали ишга жойлашиш маълумотлари шаклланган талабалар рўйхати ойнасига ўтинг (3-расм). Талабалар рўйхатидан талабани танлаш орқали ишга жойлашиш маълумотини таҳрирлаш ойнасига ўтинг (2-расм). Таҳрирлаш ойнасидан бирор бир таҳрирлашни амалга оширинг ва Saqlash тугмасини танланг.
Ишга жойлашиш маълумотини ўчириш
Талабанинг ишга жойлашиш маълумотини ўчириш учун талабанинг меҳнат маълумотлари ойнасидан O‘chirish тугмасини танланг (2-расм).