Ходимлар базасини шакллантириш

Ходимлар базасини яратиш

HEMIS ахборот тизимида ОТМда фаолият олиб бораётган ходимлар ва профессор-ўқитувчилар базасини шакллантириш тизимнинг Xodimlar / Xodimlar bazasi менюси орқали амалга оширилади (1-расм).

1-расм. Ходим қўшиш

Ходимни яратиш учун +Xodim qo’shish тугмасини танланг. Натижада ходим маълумотларини киритиш ойнаси пайдо бўлади (2-расм).

2-расм. Ходимни киритиш ойнаси

Ушбу ойнада ходимнинг шахсий маълумотлари киритилади, бунда:

  • Fuqarolik майдонидан ходимнинг фуқаролигини (Ўзбекистон Республикаси фуқароси, хорижий давлат фуқароси, фуқаролиги йўқ шахс – ушбу маълумотлардан моси танланади) танланг;
  • Pasport raqami майдонига ходимнинг паспорт серияси ва рақамини киритинг;
  • JSHPR-kod майдонига ходимга тегишли бўлган 14 хонали сондан иборат жисмоний шахс персонал рақамини киритинг (жисмоний шахс персонал рақами ходимнинг паспортидан олиб киритилади,
    3-расм);

3-расм. JSHPR-KOD ни билиш ойнаси

  • Familiya майдонида ходимнинг фамилияси тизимда автоматик шаклланади;
  • Ismi майдонида ходимнинг исми тизимда автоматик шаклланади;
  • Otasining ismi майдонида ходимнинг шарифи тизимда автоматик шаклланади;
  • TugIlgan sana майдонидан ходимнинг туғилган санасини танланг;
  • Jins майдонидан ходимнинг жинсини танланг;
  • Uy manzili майдонига ходимнинг яшаш манзилини киртинг;
  • Mutaxassislik майдонига ходимнинг диплом бўйича мутахассислигини киринг;
  • Ilmiy daraja майдонидан ходимнинг илмий даражасини танланг;
  • Ilmiy unvon майдонидан ходимнинг илмий унвонини танланг;
  • Ishga kirgan yili майдонига ходим ишга кирган йилини киритинг (бу ерда ходимнинг охирги меҳнат шартномасидаги йил кўрсатилади);
  • Email майдонига ходимнинг электрон почта манзилини киритинг;
  • Telefon майдонига ходимнинг контакт телефон рақамини киритинг;
  • Rasm майдонига ходимнинг расмини киритинг;
  • Saqlash тугмасини танланг.

Натижада экранда ходим маълумотлари шаклланади (4-расм).

4-расм. Ходим маълумотларини шакллантириш

SAQLАSH тугмасини босилгандан сўнг ходим тўғрисидаги маълумотлар сақланади (5-расм).

5-расм. Ходим маълумотларини кўриш ойнаси

Юқорида кўрсатилган кетма-кетлик асосида ОТМнинг барча ходимларини шакллантириш мумкин.

Ходимнинг шахсий маълумотларини таҳрирлаш

Ходим маълумотларини таҳрирлаш  Xodimlar / Xodimlar bazasi менюси орқали амалга оширилади (5-расм).  Ходимлар рўйхатидан керакли ходимнинг Фамилия, Исми Шарифини танланг. Натижада экранда ходимга тегишли маълумотлар пайдо бўлади (6-расм).

6-расм. Ходим маълумотларини бошқариш

Ходимнинг шахсий маълумотларини ўзгартириш учун ходимнинг маълумотларини бошқариш ойнасидан O’zgartirish тугмаси танланг ва ходимнинг тегишли маълумотларини таҳрирланг сўнгра Saqlash тугмаси босинг (7-расм). 

7-расм. Ходим маълумотларини таҳрирлаш ойнаси

Ходимнинг шахсий маълумотларини ўчириш

Ходимнинг шахсий маълумотларини ўчириш учун ходим маълумотларини таҳрирлаш ойнасидан (7-расм) O’chirish тугмаси босилади.

Муҳим! Агар тизимда ходим билан боғланган бошқа маълумотлар мавжуд бўлса у ҳолда тизим ходимни ўчиришга рухсат бермайди. Бундай ҳолларда ходимни ўчириш учун дастлаб у билан боғланган бошқа маълумотларни ўчириш зарур бўлади.

Ходим маълумотларини экспорт қилиш

Ходимлар тўғрисидаги маълумотларни Excel ойнасига экспорт қилиш учун  Xodimlar / Xodimlar bazasi менюсини танланг. Натижада экранда ходимлар рўйхати ойнаси очилади (8-расм).

8-расм. Маълумотларни Excel ойнасига экспорт қилиш ойнаси

Ушбу ойнадан Export xodim тугмасини танланг. Натижада барча ходимлар тўғрисидаги маълумотлар Excel ойнасига экспорт қилинади.

Ходимнинг аккаунтини яратиш.

Ходимларнинг ахборот тизимидан фойдаланишини ташкил этиш учун ҳар бир ходимнинг тизимдаги аккаунтлари  яратилади. Ходимнинг логин, парол ва бошқа қайд маълумотларини шакллантириш учун тизимнинг Xodimlar / Xodimlar bazasi менюси орқали амалга оширилади (5-расм). Рўйхатдан ходимни танлаш орқали ходимнинг маълумотларини бошқариш ойнасига ўтинг (6-расм) ва Akkaunt Yaratish тугмасини танланг. Ҳосил бўлган ойнада ходимнинг аккаунти билан боғлиқ қуйидаги қайд маълумотларини киритинг (9-расм):

  • Login майдонида фойдаланувчининг логинини шакллантиринг, одатда тизим логини ходимнинг исми-шарифига қараб автоматик шакллантиради, зарурат бўлса ўзгартириш мумкин;
  • To‘liq ismi майдони фойдаланувчининг тўлиқ исми-шарифи, тизим томонидан автоматик тарзда қайд қилинади;
  • Email майдонига фойдаланувчининг электрон почтасини киринг;
  • Telefon майдонига фойдаланувчининг телефон рақамини киринг;
  • Holati майдонида фойдаланувчининг ҳолатини белгиланг;
  • Til майдонидан фойдаланувчи учун интерфейс тилини танланг;
  • Parol майдонига фойдаланувчининг паролини киритинг;
  • Parol tasdig‘i майдонига фойдаланувчининг паролини қайта киритинг;
  • Foydalanuvchi rollari майдонида актив калити ёрдамида фойдаланувчига тегишли бўлган ролни фаоллаштиринг. Масалан O’qituvchi роли;
  • O’zgartirish тугмасини танланг.

Натижада ходимнинг маълумотларни ўзгаради (9-расм).

9-расм. Ходимнинг аккаунтини яратиш ойнаси

Ходимни аккаунтини яратиш ойнасидан ходимнинг ролини ҳам белгилаб кетинг, масалан ўқитувчи.

Эслатма!  Foydalanuvchi rollari қисмида фойдаланувчига бир вақтни ўзида битта ёки бир нечта ролларни бериш мумкин ёки аксинча барча ролларни ўчириб қўйиши мумкин.

Ходимнинг аккаунтини таҳрирлаш

Ходимнинг аккаунтини таҳрирлаш учун 9-расмда келтирилган ходим аккаунти ойнасидан бирор бир таҳрирлашни амалга оширинг ва O‘zgartirish тугмасини танланг.

Ходимнинг аккаунтини ўчириш

Ходимнинг аккаунтини ўчириш учун 9-расмда келтирилган ходим аккаунти ойнасидан O’chirish тугмасини танланг

Ходимни бўлимга бириктириш

Ходимни  бўлимга бириктириш Xodimlar/Xodimlar bazasi менюси орқали амалга оширилади (5-расм). Ходимлар рўйхатидан ходимни танлаш орқали ходимнинг маълумотларини бошқариш ойнасига ўтинг (10-расм).

10-расм. Ходим аккаунти маълумотлари

Ходимни бирор бир бўлимга бириктириш учун 10-расмда келтирилган ойнадан  +Bo’linma тугмасини танланг. Пайдо бўлган тизим ойнасидаги талаб этилган қуйидаги маълумотларни шакллантиринг (11-расм):

  • Xodim майдонида фойдаланувчининг тўлиқ исми-шарифи тизим томонидан автоматик тарзда қайд қилинади;
  • Lavozim майдонидан ходим лавозимини танланг;
  • Kafedra / Bo'lim майдонидан бўлимни танланг;
  • Xodim turi майдонидан ходим турини танланг (административ-бошқарув ходим, ўқув-ёрдамчи ва техник ходим, хизмат кўрсатувчи ходим);
  • Mehnat shakli майдонидан меҳнат шаклини танланг (асосий, ўриндошлик ички, ўриндошлик ташқи, соатбай);
  • Stavka майдонидан ходим ставкасини танланг (0.25, 0.50, 0.70, 1);
  • Status майдонидан статусни танланг (ишламоқда, таътилда, хизмат сафарида, бўшаган);
  • Kontrakt raqami майдонига шартнома рақамини киритинг;
  • Kontrakt sanasi майдонига шартнома санасини киритинг;

Saqlash тугмаси босилгандан сўнг экранда ходимни бўлимга бириктирилганлик тўғрисидаги маълумот пайдо бўлади (11-расм).

11-расм. Ходимни бўлимга бириктириш ойнаси

Ходим маълумотларини синхронизация статусини текшириш учун Malumotlarni tekshirish  тугмаси танланади.

Ходимни бўлимга бириктириш маълумотини тахрирлаш

Ходимни бўлимга бириктириш маълумотини тахрирлаш учун 11-расмда келтирилган ойнадан бирор бир тахрилашни амалга оширинг ва Saqlash тугмасини танланг

 

Ходимни бўлимга бириктириш маълумотини ўчириш

Ходимни бўлимга бириктириш маълумотини ўчириш учун 11-расмда келтирилган ойнадан ва O’chirish тугмасини танланг

Ходимни кафедрага бириктириш

Ходимни  кафедрага бириктиш Xodimlar/Xodimlar bazasi менюси орқали амалга оширилади (5-расм). Ходимлар рўйхатидан ходимни танлаш орқали ходим маълумотларини бошқариш ойнасига ўтинг (12-расм).

12-расм. Ходим аккаунти маълумотлари

Ходимни кафедрага бириктириш учун +Kafedra  тугмасини танланг. Пайдо бўлган тизим ойнасидаги талаб этилган қуйидаги маълумотларни киритинг (13-расм):

  • Xodim майдонида фойдаланувчининг тўлиқ исми-шарифи тизим томонидан автоматик тарзда қайд қилинади;
  • Lavozim майдонидан ходим лавозимини танланг (стажёр ўқитувчи, ассистент, катта ўқитувчи, доцент, профессор, кафедра мудири);
  • Kafedra / Bo'lim майдонидан кафедра номини танланг;
  • Xodim turi майдонидаги маълумот тизим томонидан автоматик тарзда қайд этилади яъни профессор-ўқитувчи ходим;
  • Mehnat shakli майдонидан меҳнат шаклини танланг (асосий, ўриндошлик ички, ўриндошлик таш қи, соатбай);
  • Stavka майдонидан ходим ставкасини танланг (0.25, 0.50, 0.70, 1);
  • Status майдонидан статусни танланг (ишламоқда, таътилда, хизмат сафарида, бўшаган);
  • Kontrakt raqami майдонига шартнома рақамини киритинг;
  • Kontrakt sanasi майдонига шартнома санаси киритинг;

Saqlash тугмаси босилгандан сўнг экранда ходимни кафедрага бириктирилганлик тўғрисидаги маълумот намоён бўлади (13-расм).

 

13-расм. Ходимни кафедрага бириктириш ойнаси

Ходим маълумотларини синхронизация статусини текшириш учун Malumotlarni tekshirish тугмасини танланади.

Ходимни кафедрага  бириктириш маълумотини тахрирлаш

Ходимни кафедрага бириктириш маълумотини тахрирлаш учун 15-расмда келтирилган ойнадан бирор бир тахрирлашни амалга оширинг ва Saqlash тугмасини босинг.

Ходимни кафедрага бириктириш маълумотини ўчириш

Ходимни кафедрага бириктириш маълумотини ўчириш учун 15-расмда келтирилган ойнадан O'chirish тугмасини танланг.

Муҳим!. Агар маълум сабабларга кўра ушбу ходим ишдан бўшаб бошқа ташкилотга ишга ўтса,  ходимга ёки ўқитувчига тегишли маълумотларни ўчириб юбормаслик керак. Сабаби ходим ва ўқитувчи ишлаган даврда у томонидан яратилган маълумотлар ҳам ўчиб кетади. Шунинг учун тизимда бундай ходим ёки ўқитувчини пассив ҳолатга ўтказиш зарур (8-расм).

Ходимга боғланган маълумотлар шаклланган бўлса у холда тизим ходимни бўлимга ёки кафедрага бириктириш маълумотларини ўчиришга рухсат бермайди. Бундай ҳолларда ходимни ўчириш учун дастлаб унга боғланган маълумотларни ўчириш зарур.