Бўлим маълумотларни бошқариш
Бўлим яратиш
Олий таълим муассасасида ўқув жараёнига тегишли бўлимлар мавжуд, масалан ўқув бўлими, магистратура ёки маркетинг бўлими. Шу сабабли HEMIS ахборот тизимида ўқув жараёнига тегишли бўлим маълумотларини шакллантириш талаб этилади. ОТМ бўлимларини яратиш OTM strukturasi / Bo’lim менюси орқали амалга оширилади (1-расм).
1-расм. Бўлим маълумотларини шакллантириш
Бўлим яратиш ойнасидан:
- Bo’linma turi майдонида бўлим турини танланг.
- Nomi майдонига бўлим номини киритинг;
- Kod майдонига бўлим кодини киритинг ;
Эслатма. Бўлим кодининг бошланғич 3 та сондан иборат коди (999-__) ОТМ коди ҳисобланади. Коднинг қолган қисми бўлимни яратиш жараёнида киритилади (масалан 999-207).
Бўлимга тегишли маълумотлар шакллантирилгандан сўнг Saqlash тугмаси босилади ва натижада бўлим яратилади (2-расм).
2-расм. Бўлимлар рўйхати
Юқорида келтирилган кетма-кетлик асосида ОТМга тегишли барча бўлимлар яратиб чиқилади.
Бўлимни тахрирлаш
Бўлимни тахрирлаш учун бўлимлар рўйхатидан тегишли бўлим номига сичқонча билан босилади ва натижада бўлимнинг маълумотлари тахрирлаш майдонларига юкланади (2-расм).
Бўлимни тахрирлаш ойнасидан бирор бир таҳрирлаш амалини бажаринг ва Saqlash тугмасини танлаш орқали бўлим маълумотларини сақланг.
Бўлимни ўчириш
Яратилган бўлим маълумотларини ўчириш учун бўлимлар рўйхатидан тегишли бўлим номига сичқонча билан босилади ва тахрирлаш ойнасидан O’chirish тугмаси босилади (2-расм).
Эслатма. Агар тизимда бўлимга боғланган маълумотлар шаклланган бўлса у холда тизим бўлимни ўчиришга рухсат бермайди. Бундай ҳолларда бўлимни ўчириш учун дастлаб унга боғланган маълумотларни ўчириш зарур.